Бугун 3 сентябрь  2010 й. 
Ўзбекча | Русский       
     БОШ САҲИФА     ХАБАРЛАР   ПРЕСС-РЕЛИЗ   БИЗГА ХАТ КЕЛДИ   БАЁНОТ ВА МУРОЖААТЛАР   ЭЗГУ АМАЛЛАР САМАРАСИ   БАЁНОТ   ҲАВОЛАЛАР   
ХАБАРЛАР

23.08.2010. “Эзгулик” жамиятида матбуот анжумани ўтказилди

24 / 08 / 2010
 ...
Тафсилига қаранг.

6 / 08 / 2010
 ...
Тафсилига қаранг.

1 / 07 / 2010
 ...
Тафсилига қаранг.

9 / 06 / 2010
 ...
Тафсилига қаранг.

ЕИ мулозими Пьер Морель “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят билан учрашди.

3 / 06 / 2010
 ...
Тафсилига қаранг.

SOS: “Эзгулик” фаолиятига жиддий зарба берилди.

24 / 05 / 2010
 ...
Тафсилига қаранг.
   >> Архив
ПРЕСС-РЕЛИЗ

Пресс-релиз №26, 30.08.2010 йил.МУРУВВАТ БАРЧАГА БАРОБАРМИ?


Мамлакатимиз мустақиллигининг 19 йиллиги муносабати билан анъанавий амнистия акти қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бу ҳақдаги қарори эълон қилинар экан, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, фуқароли ...
Тафсилига қаранг.
   >> Архив

Биз билан боғланинг
ХАБАРЛАР

17 / 04 / 2009

БАЛКИМ, БУҲРОН ШАМОЛИ "ЖАННАТМАКОН"ЛАРНИ ЧЕТЛАБ ЎТАР

АҚШда бошланиб, бутун дунёга ёйилган иқтисодий буҳрон, биз ўз ресурсларимиз ҳисобига яшаётганимиз ва жаҳон иқтисодиётига кам даражада боғланганимиз туфайли, Ўзбекистонни четлаб ўтади деган хомхаёл расмийларимиз ўртасида ҳозиргача устувор эди. Эндиликда ҳукумат буҳроннинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини тан олгани факт. 2009 йил 1-чорагининг иқтисодий якунларига бағишлаб 15 апрелда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган мажлис ҳам асосан шу масалага – буҳрон масаласига бағишланди, ҳали аҳвол чатоқ эмаслигига оид, ростми-ёлғонми, айрим рақамлар келтирилди.

Мажлисда айтилдики, Буҳронга қарши дастур доирасида кўрилган чоралар натижасида республика иқтисодиётининг ўсиш суръатлари аввалгича сақланиб, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) кўрсаткичининг ўсиши 7,9 % ни ташкил этибди. Шу рақам рост бўлган тақдирда ҳам, мутахассисларга кўра, унинг каттагина қисми ноиқтисодий хусусиятга эга, яъни кишилардан уларни норози қилиб олинган жарималар, тадбиркорлардан мусодара қилинган молларни сотиш эвазига олинган маблағлар, хориждаги гастарбайтерларнинг, ҳозир камайган бўлса-да, оиласига юбораётган пуллари ва ҳар хил тўловлардан ташкил топганлиги халқ иқтисодий фаровонлигининг индикатори бўлолмайди.

Ўтган 3 ойда маҳаллий маҳсулот ва хизматлар экспорти ҳажми гўё 6,1 % га кўпайиб, ташқи савдо айланмасида мусбат сальдога эришилган, яъни четга кўп мол сотилиб (экспорт), кам мол олиб кирилган (импорт), шу сабаб буҳрон бизга сезилар-сезилмас таъсир қилган эмиш. Аслида, хабардор манбаларга кўра, экспорт сезиларли даражада камайган. Вазиятни ўнглаш учун божхоначиларга чегарадан ташқарига мол чиқаришга тўсқинлик қилмаслик ва ичкарига мол олиб киришни жиддий чеклаш ҳақида кўрсатма берилган. Яқин вақтларгача контрабанда моллари билан савдо қилувчилар фаолиятига кўз юмиб келган ҳукумат энди уларни қақшатмоқда. Бунинг натижаси бўлароқ, масалан, Тошкентнинг Ўрикзор мавзеидаги энг катта улгуржи бозор – “Карвонбозор” дўконлари харидоргир моллардан бўшаб, дўкондорлар иши касод бўлиб қолди.

Экспортни кўпайтириб, импортни камайтириш учун мамлакат ичида рақобатбардош, таннархи арзон ва юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кучайтириш талаб қилинади. Асака заводи автомобиллари ва бир-икки маҳсулот турларини айтмаса, “Ўзбекистонда ясалган” деган ёзувли хорижгир саноат маҳсулотлари йўқ ҳисоб. Бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қўли гул ўзбекнинг иқтидори ҳам, уқуви ҳам етади. Ҳамма гап ишлаб чиқариш воситалаларини модернизациялаш ва реконструкция қилишда қолган. Бунга эса катта сармоялар керак...

Маҳсулот таннарихини арзонлаштириш ҳам ана шунга боғлиқ. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида товар ишлаб чиқарувчиларга таннархни 20 % гача пасайтириш керак деган қаттиқ талаблар қўйилди. Акс ҳолда асфаласофилин бўлишлари таъкидланди. Уларнинг бу оғир вазифадан қутилишлари учун ўз тажрибаларида синалган бир чоралари бор. Бу ҳам бўлса, тошириқни бажарганликлари ҳақида сохта маълумот беришдир.

Хуллас, танқидий гапирса, гап кўп.

Айтингчи, АҚШ ва Европа Иттифоқидек катта туяларни буҳрон шамоли учирганда, эчкилар ўзини қаерда кўрсин? Балким, бу шамол тузум маддоҳлари наздидаги Ўзбекистондек “жаннатмакон”ни четлаб ўтар?






2008. www.ezgulik.org
Хамма хукуклар химояланган.

 БОШ САҲИФА  | ХАБАРЛАР | ПРЕСС-РЕЛИЗ | ЭЗГУ АМАЛЛАР САМАРАСИ | ШАРҲ | БАЁНОТ | ҲАВОЛАЛАР |


Муаллиф фикри веб-нашр мутасаддиси нуктаи назарига тўгри келмаслиги мумкин.
Сайт материалларидан фойдаланилса ёки улар кўчириб эълон килинса, манбани кўрсатиш шарт.